Мирзиёев Сенатда янги қўмита ташкил этишни таклиф этди

Oбуна бўлиш
Президент ўз нутқида хотин-қизлар учун муносиб иш ва турмуш шароитлари яратиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, аёлларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш масалаларига тўхталди.

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида янги қўмита – Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича қўмита тузишни таклиф этди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

Мирзиёев ўз нутқида хотин-қизлар учун муносиб иш ва турмуш шароитлари яратиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, аёлларнинг социал-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида урғу берди. 

Диалог с молодежью в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ёшлар гендер асосидаги зўравонлик ҳақида ўз фикрларини билдиришди

“Бир нарсани тан олиш керак: аёллар халқнинг дардини бошқалардан кўра чуқур ҳис қилади. Бу йил декабрь ойида Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда меҳнаткаш ва оқила аёлларимиз қанчалик кўп сайланса, бундан давлатимиз ҳам, жамиятимиз ҳам фақат наф кўради”, – деди давлат раҳбари.

Тошкентда бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ялпи мажлисда  янги таҳрирдаги “Туризм тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0