ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. Грузия парламенти раиси Ираклий Кобахидзе истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Грузия орзуси — Демократик Грузия” партияси бош котиби Каха Каладзенинг сўзларига таянган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда.
“Қабул қилинган қарор халқ олдидаги маъсулиятдир”, - дея маълум қилган Ираклий Кобахидзе.
Кеча Тбилисида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишларга Православ парламентлараро ассамблеяси бош сессиясининг очилиш маросимида ташкилот раҳбари, Россия Давлат думаси депутати Сергей Гавриловнинг парламент раҳбари курсисига ўтиргани сабаб бўлган.
Унинг маълум қилишича, уни спикер ўрнига Грузия томони “бундай тадбирлар баённомасига мувофиқ” ўтқазган.
Бу “Ягона миллий ҳаракат” ва “Европача Грузия” партияси мухолифатчи депутатларининг норозиликларига сабаб бўлади. Шу йўсинда оммавий тартибсизликлар ва норозилик акциялари бошланиб кетади. Намойиш иштирокчилари Россия делегациясини зудлик билан Грузияни тарк этишларини талаб қилишади. Бундан ташқари, парламент спикери Ираклий Кобахидзе, шунингдек, ИИВ Георгий Гахария ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари истеъфога чиқишини талаб қилишади.
Шунингдек, ҳукуматга қарши митинг бошланди. Тўқнашувлар оқибатида камида 240 киши жароҳатланган. Россия ТИВ “Грузиянинг радикал сиёсий кучлари” ҳаракатларини қоралади. Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Григорий Карасин Тбилисида Росссия делегатлари иштирок этган Православ парламентлараро ассамблеяси йиғилиши бу тарзда тўхтатилганидан ғазабланганини маълум қилди.