Боғча мудираси болаларга истеъмолга яроқсиз сувни берган

© Sputnik / Алексей КуденкоКапельница
Капельница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирдарёда болаларнинг оммавий заҳарланиши юзасидан хизмат текшируви ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Сирдарё вилоятида болаларнинг оммавий заҳарланиши юзасидан хизмат текшируви ўтказди.

2019 йил 18-19 июнь кунлари Боёвут тумани шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига 21-МТМнинг 3 ходими ва 22 тарбияланувчиси “ўткир ичак касаллиги, овқат токсикоинфекцияси” аломатлари билан келтирилган. Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи заҳарланиш сабабларига доир хизмат текшируви ўтказди.

“Заҳарланишга истеъмол учун яроқсиз бўлган ичимлик суви сабаб бўлган. Гап шундаки, Сирдарё вилояти Боёвут туманида марказлашган ичимлик суви таъминоти мавжуд эмас. 17 июнь куни 21-МТМга ичимлик суви келтирилмаган ва муассаса мудираси маскан эҳтиёжлари учун истеъмолга яроқсиз бўлган ичимлик суви(канал суви)дан фойдаланишга қарор қилган. Бу эса, болалар ва ходимларнинг шифохонага тушишига олиб келган”, - дейилади вазирлик хабарида.

Маълум қилинишича, суриштирув қуйидаги йўналишлар бўйича давом этади:

- 21-МТМ жорий йил март ойида таъмирланганидан сўнг, фаолиятини тиклаш учун рухсатнома берилиши.

Белгиланган қоидаларга кўра, марказлашган ичимлик суви таъминоти бўлмаса, маҳаллий ҳокимият идоралари МТТга ичимлик суви ташиб келтирилишини таъминлаши зарур. Боёвут тумани мактабгача таълим бўлими мудираси ишчи гуруҳга 21-мактабгача таълим муассасасини ичимлик суви билан таъминлашга доир шартномани кўрсата олмади. Санитар-эпидемиологик назорат томонидан МТМни очишга рухсат берилиши сабаблари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда аниқланади;

Холодная вода из крана - Sputnik Ўзбекистон
Сирдарёдаги боғчада 23 нафар бола заҳарланди

-21-МТМда ичимлик суви захирасининг йўқлиги.

Ичимлик суви заҳираси махсус ҳажмли идишларда санитар меъёрларга амал қилинган ҳолда сақланиши керак.

“Мактабгача таълим вазирлиги хизмат текширувини давом эттиради, унинг натижаларига кўра, айбдорларга қонунчиликда белгиланган чоралар қўлланилади. Барча ҳудудларни ичимлик суви билан таъминлаш масаласи – улкан, серхаражат, аммо амалга оширса бўладиган лойиҳа бўлиб, президент қарорига мувофиқ, 2025 йилгача тугалланиши режалаштирилган. Ҳурматли мудирлар, агар сиз ичимлик суви таъминотида узилишларга дуч келсангиз, ёрдам сўраб МТВга мурожаат қилинг. Болалар соғлигини хавф остига қўйманг, бу мумкин эмас”, - деган махсус МТТлар фаолиятини мувофиқлаштириш, реабилитайия ва болалар саломатлигини таъминлаш бўлими бошлиғи Умида Муҳиддинова.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги МТВ мутахассислари билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш масаласини ишлаб чиқмоқда.

Янгиликлар лентаси
0