Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонлик ҳалок бўлди

© Sputnik / Павел Львов Авария
Авария - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғарбий-Қозоғистон вилоятида “Уралск-Ақтобе” трассасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

ТИВнинг мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб хабар қилишича, 18 июнь куни Ғарбий-Қозоғистон вилоятида маҳаллий вақт билан соат 16:30 “Уралск-Ақтобе” трассасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Работа полиции Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида 28.08.1988-йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.Р. ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, бош консулхона томонидан Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг навбатчи хизматлари ва Ғарбий-Қозоғистон вилоятидаги бўлимлари билан тезкор алоқа ўрнатилган. Шунингдек, марҳумнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (тел.: +7-717-295-42-52) ёки Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинликларини эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0