Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси чақирилмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗаседание Сената Олий Мажлиса
Заседание Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва девонининг йигирманчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун ишчи гуруҳ тузилди

ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 21 июнь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилди, Олий Мажлиси Сенатининг ахборот-хизмати.

17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Сенатнинг 17-ялпи мажлиси ўтказилмоқда

Ялпи мажлисда  янги таҳрирдаги "Туризм тўғрисида"ги, "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги, "Қурол тўғрисида"ги, "Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари кўриб чиқилади.

Шунингдек, Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Сенаторлар томонидан Сирдарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ҳам эшитилади.

Сенат аъзолари Истиқболли туризм йўналишида Ўзбекистон халқаро имижини ошириш чоралари тўғрисида, Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати тўғрисида ҳукуматга парламент сўровлари юбориш масаласини муҳокама қиладилар, шунингдек илгари юборилган парламент сўровлари натижаларини кўриб чиқадилар.

Янгиликлар лентаси
0