ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Росстат Россияда эркаклар ва аёллар ўртасидаги энг оммабоп касбларни маълум қилди. Бу ҳақда RT хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2018 йилда аёллар кўпинча сотувчи (4,7 миллион киши), таълим (3,7 миллион), бизнес ва маъмуриятчилик (3,3 миллион) соҳасида мутахассис бўлиб ишлашган.
Эркаклар эса ҳайдовчи ёки мобиль ускуналар оператори (6,6 миллион), металлга ишлов бериш ва машинасозлик саноати ишчилари (3,8 миллион) ёки қурилиш (2,2 миллион) соҳаси каби фаолият турларини ўзларига танлашган.
Бундан ташқари, эркаклар ўртасида қўриқчи (2,2 миллион) ва фан ва техника соҳасида мутахассис (2,1 миллион) каби касблар кенг тарқалган.