Хитой АҚШни Яқин Шарқга босим ўтказишни бас қилишга чақирди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился со спецпредставителем председателя КНР, главой МИД КНР Ван И
Президент РФ В. Путин встретился со спецпредставителем председателя КНР, главой МИД КНР Ван И - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой АҚШни Яқин Шарқдаги вазиятни зиддийлаштирмасликка чақирмоқда

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Хитой барча томонларни соғлом идрокни сақлаб қолишга, Яқин Шарқдаги ҳолатни зиддийлаштирмасликка чақирмоқда, АҚШ эса ўзининг босим ўтказиш методларини қўллашни бас қилмоғи лозим, деб баёнот қилди сешанба куни Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим билан ўтказган матбуот-анжумани якуни бўйича ХХР ТИВ раҳбари Ван И.

Горящий танкер в Оманском заливе - Sputnik Ўзбекистон
Уммон кўрфазида нефть танкерларига ҳужум қилинди – улардан бири чўкиб кетди

"Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни қатъий ҳимоя қилишимиз лозим. Биз барча томонларни соғлом идрок ва оғир-босиқликни сақлаб қолишга, минтақада вазиятни зиддийлаштирадиган ҳаракатлардан ўзни тийишга, фалокатларга етакловчи ҳаракатлардан узоқ бўлишга чақирамиз. Айниқса, АҚШ ўзининг босим ўтказиш методидан воз кечиши керак", - деб айтган Ван И Уммон кўрфазидаги ҳолатга изоҳ берар экан.

У шунингдек, Хитой воқеалар ривожини диққат билан кузатаётганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Уммон кўрфазида иккита нефт танкери – Front Altair ва Kokuka Courageous ҳужум уюштирилган эди. Айрим маълумотларга кўра, гап торпедали ҳужум ҳақида бормоқда, айнан шунинг натижасида кемаларда портлаш ва ёнғин юз берган. Аммо бу ҳодиса нима сабабдан юз бергани тўғрисида расмий тасдиқлов эълон қилинганича йўқ. Зарар кўрган кемаларнинг барча экипаж аъзолари Эрон ҳудудига эвакуация қилинган.

АҚШ юз берган ҳодисада ҳеч қандай далилни келтирмай, Эронни айблади. Теҳрон ушбу айбловларни асоссиз, дея рад этди. Россия ташқи ишлар вазирлиги ўз навбатида ҳодисани ўрганишни ва суриштирув якунларини кутишни, шошма-шошар хулосалар чиқармасликка чақирди.

Янгиликлар лентаси
0