Эркин Турдимов: "Университет бульвари" бизнинг юзимиз, лекин одамлар у ерга бормай қўйган

© Хокимият СамаркандаНа главном бульваре Самарканда появятся велодорожки и спортивные тренажеры
На главном бульваре Самарканда появятся велодорожки и спортивные тренажеры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Администрация раҳбари Самарқанд бўйича, хусусан, Университет бульвари ҳудудида ўтказиладиган ободонлаштириш ишлари борасида батафсил маълумот берган

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Самарқанд ҳокимлигида вилоят раҳбари Эркинжон Турдимов иштирокида бульвар тақдирига бағишланган матбуот-анжумани ўтказилди, деб хабар қилинди вилоят ҳокимининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Университетский (ранее — Абрамовский) бульвар в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд аҳолисига Бульварни янгилаш лойиҳаси маъқул бўлмади

Администрация раҳбари Самарқанд бўйича, хусусан, Университет бульвари ҳудудида ўтказиладиган ободонлаштириш ишлари борасида батафсил маълумот берган.

Хабарда айтилишича, йил бошида ҳокимият қошида ишчи гуруҳ тузилган ва у ободонлаштириш ишлари бўйича чет эллик мутахассислар тажрибасини ўрганиш учун Анқара шаҳрида бўлган.

Орадан бир неча вақт ўтгач, туркиялик мутахассислар Самарқандга жавоб ташрифни амалга оширганлар ва шаҳар бўйлаб саёҳат давомида шаҳар кўринишини ободонлаштириш, хусусан, Самарқанд марказидаги Университет хиёбони кўркига кўрк қўшадиган қатор маслаҳатларни беришган.

Турдимовнинг сўзларига кўра, бульварда ободонлаштириш ишларини ўтказиш жорий йил март ойидаёқ режалаштирилган.

"Бульвар- бу бизнинг юзимиз. Лекин охирги вақтларда одамлар у ерга боришни исташмайди. Нега? Чунки у ерда оддий ўриндиқлардан тортиб, керакли шарт-шароитлар йўқ. Охирги марта бу ҳудуд 10-15 йил олдин ободонлаштирилган. Таъкидлаб ўтаман, реконструкция эмас, ободонлаштириш ҳақида гап бормоқда", - деб айтган ҳоким.

Турдимовнинг айтишича, ишлар бошлаб юборилгач, ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда бульвар сурати туширилган турли эскизлар ва фотосуратлар тарқалиб кетган. Ҳокимнинг айтишича, уларни кўриб, ҳатто ҳайратланган. Сабаби, логотип тарзида турклардан бир-иккита чизмалар олингани рост, лекин интернетда нақ 24 турдаги лойиҳа тарқалган эди.

Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, бульварни катта ўзгаришлар кутаётгани йўқ, сквер бироз ободонлаштирилади, холос. Ҳозирда бульварда учта йўлакча мавжуд бўлиб, улар остидаги коммуникация тизимлари аллақачон чириб кетган ва шу туфайли суғориш ишлари тўхтаб қолган. Дастлабки ишларни бульвар ташқи кўринишини тартибга келтиришдан бошлаш лозим, деб қайд этган Турдимов.

Таъкидланишича, бундай - асосий йўлак мармардан қурилади ва унинг икки ёнидан югуриш учун йўлакчалар ташкил этилади. Электр тизим юз фоиз янгиланади, фонтанлар реконструкция қилинади, уларнинг жойи ўзгартирилмайди. Ҳожатхона, вай-фай зоналар ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Турдимов шунингдек, бульвардаги бирорта чинор дарахти кесилмаслигига ваъда берган. Таъкидланишича, бунинг учун ҳар бир чинор дарахти рақамлаб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0