ТИВ: “Human Rights Watch” вакили билан содир бўлган воқеа ҳар томонлама ўрганилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ТИВ Стив Свердлов билан рўй берган ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги “Human Rights Watch” вакили билан содир бўлган воқеа ўрганилаётганини маълум қилди.

Трущобы и небоскребы в Индии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ТИВ Ҳиндистондаги фуқароларга муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Маълум қилинишича, вазирликка “Human Rights Watch” ноҳукумат ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Стив Свердлов билан 2019 йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида содир бўлган воқеага доир мурожаати келиб тушган.

“Айни пайтда мазкур масала ҳар томонлама ўрганилмоқда. Ўрганишлар якунига кўра амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади”, - дейилади ТИВ хабарида.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон томони “Human Rights Watch”нинг мамлакатда фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда у ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик видеоблогер Сардор Комилов ва унинг шериклари Стив Свердлов Тошкентда яшаётган меҳмонхонага боргани, уни ўраб олиб, “HRW” фаолияти ҳамда Свердловнинг аккредитацияси бўйича саволлар бергани тасвирланган видео тарқалган эди.

Янгиликлар лентаси
0