Расман: янги ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

© Sputnik / Павел ЛисицынАбитуриент
Абитуриент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан 2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Янги ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди.

В Узбекистане отменили медсправку для абитуриентов - Sputnik Ўзбекистон
Абитуриентлар диққатига: сиз учун жорий йилда 10та қулайлик яратилди

2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари:

Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

- кундузги таълим шаклига – 80 210 нафар;

- махсус сиртқи шаклга – 13 595 нафар;

- сиртқи таълим шаклига – 18 165 нафар;

 -кечки таълим шаклига –1 985 нафар.

Магистрлар тайёрлаш бўйича – 7 695 нафар.

ДХМ орқали ҳужжат топшириш мумкин бўлган ОТМлар рўйхати эълон қилинди

Шунингдек, президент қарори билан 2019/2020 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклининг ҳар бири бўйича алоҳида беш фоизли қабул кўрсаткичлари тасдиқланди. Олий таълим муассасалари рўйхати алоҳида эълон қилинади.

Янгиликлар лентаси
0