Профессионал футбол лигаси бош директори истеъфога чиқди

© ПФЛОмон Гафуров
Омон Гафуров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров истеъфога чиқди.  

ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров ўз аризасига биноан истеъфога чиқди, деб хабар қилмоқда ПФЛ матбуот хизмати.

Омон Ғафуров Ўзбекистон Прфессионал футбол лигасини 2017 йилнинг 10 октябридан буён эгаллаб келаётган эди. хайрлашув нутқида у ўз жамоасига миннатдорлик билдириб янги раҳбариятга муваффақиятлар тилади.

Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ПФЛ Спорт бўлими ходими таъмагирлик қилгани учун қўлга олинди

“Ўтган давр мобайнида биз футболни ривожлантириш учун кўп ишладик. Мен елкама-елка бўлиб ишлаган бизнинг жамоамизга миннатдорлик билдирмоқчиман. Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг янги раҳбариятига куч-қувват, омад ва ғалабалар тилаб қоламан. Ишда маълум хатоликлар бўлади. Мен бунинг учун футбол ҳамжамияти ва  футбол мухлисларидан узр сўрайман. Ўзбек футболи ва унинг мухлислари катта ғалабаларга муносиб. Мен ҳаммага миннатдорлик билдираман”, - деди Омон Ғафуров.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳам Омон Файзуллаевич Ғафуровнинг кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилайди, - дейилган хабар сўнгида.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил мавсум бошида ПФЛ фаолиятига доир бир неча масалалар жамоатчилик танқиди ва муҳокамасига сабаб бўлган эди. Улар орасида жамоалар учун бадал тўловлари миқдори оширилгани ва лигага аъзо бўлиш регламентининг кескинлашгани ҳам бор. Айрим мутахасислар фикрига кўра ушбу сабаблар туфайли Ўзбекистон ПФЛда жамоалар сони камайган бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0