ТОШКЕНТ, 16 июн – Sputnik. Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида кучли ёмғирдан сўнг қадимий минора қулаб кетди, деб хабар қилмоқда Tolo News телеканали.
Мутахассислар фикрига кўра, Ғазни шаҳридаги қадимий қальа 2000 йиллик тарихга эга. Дастлаб унда 36та минора бўлган. Йиллар даовмида уларнинг 14 таси турли уруш ва табиат таъсири, шунингдек қарорвсизлик туфайли вайрон бўлиб кетган.
Ғазни шаҳри VII асрга қадар буддийлик гуллаб-яшнаган шаҳарлардан бири бўлган. 683 йилда араблар ушбу ҳудудга ислом динини олиб келган. Ундан 6 аср ўтиб Ғазни Чингизхон қўшнлари томонидан яксон қилинган.
Қайд этиш жоизки, Афғонистонда уруш ва оғир иқтисодий шароит туфайли тарихий обидалар бирин кетин йўқ бўлиб кетаётгани ачинарли ҳолдир. Масалан, 2001 йилда толибон ҳаракати томонидан 2та улкан Будда ҳайкали портлатиб юборилган эди.
A tower in the ancient Ghaznain Fort in Ghazni’s old city collapsed on Tuesday. The fort had 32 towers, most of which have collapsed over the past few years due to “inattention” by relevant government departments. pic.twitter.com/fvo9ntb3Vo
— TOLOnews (@TOLOnews) 11 июня 2019 г.