Абдулазиз Камилов Федерика Могеринини туғилган куни билан табриклади

© МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов и Федерика Могерини
Абдулазиз Камилов и Федерика Могерини  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдулазиз Камилов Могеринини туғилган куни билан табриклаб, Ўзбекистон ва ЕИ муносабатлари ривожланишида унинг ўрни муҳим эканини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 16 июн – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз инстаграмида Европа Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могеринини туғилган куни билан табриклади.  

Камилов ўз табригида Европа ва Марказий Осиё давлатлари муносабатларида янги кун тартиби белгиланишида Федерика Могерини катта ҳисса қўшганини алоҳида қайд этди.

“Бугун Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могеринини туғилган куни билан табриклаш менга мамнуният бахш этади. У Европа Иттифоқининг нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё мамлакатлари билан янги кун тартибининг муҳим муаллифларидан биридир”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Федерика Могерини билан 2017 йилнинг июль ойида Брюссельда учрашиб уни Самарқандга таклиф этган эди. Шундан Сўнг Еврокомиссия раиси Ўзбекистонга икки маротаба ташриф буюрди: биринчи бор - 2017 йилнинг ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланиш анжуманида иштирок этиш учун ва иккинчи маротаба 2018 йилнинг март ойида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича Тошкент анжуманидан иштирок этиш учун.

Янгиликлар лентаси
0