Шереметьеводаги авиафалокат бўйича дастлабки ҳисобот эълон қилинди

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишСитуация в аэропорту Шереметьево
Ситуация в аэропорту Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sukhoi Superjet 100 самолётининг авиафалокати юзасидан ўтказилган дастлабки ҳисоботи эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Давлат авиация қўмитаси Шереметьево аэропортида Sukhoi Superjet 100 самолётининг авиафалокати юзасидан ўтказилган тергов дастлабки ҳисоботини эълон қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Самолет Сухой Суперджет 100 - Sputnik Ўзбекистон
Sukhoi Superjet 100 самолёти ҳақида

Самолёт фюзеляжи кўздан кечирилганда момақалдироқ таъсири оқибатида етказилган зарар излари аниқланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, момақалдироқ соат 15:08 самолётни урди. Мутахассислар тахминига кўра, шу вақтда самолёт атмосфера электро энергияси билан зарар етказилди. Бунинг оқибатида автопилот ўчирилди, дистанцион бошқарув тизими Direct Mode (“тўғри бошқарув”) режимига ўтди.

Ҳисоботда айтилишича, аввалги парвозда экипаж аъзоларида самолёт тизими иш фаолияти юзасидан шикоят бўлмаган ва техник хизмат кўрсатиш давомида эса авария-қутқарув жиҳозлар мавжудлиги ва яроқлигини текшириш ишлари олиб борилган.

Экипаж ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида комиссия пилот ўқув қурилмасида тажриба ўтказишни режалаштирмоқда. Самолёт ишлаб чиқарувчи мутахассислар ва қўмита вакиллари билан биргаликда парвоз математик модели тузилмоқда.

Шунингдек, комиссия кўплаб комплекс тадқиқотларни ўтказиш режалаштирилди.

Шереметьеводаги фожиа

Sukhoi Superjet 100 фалокати 5 май куни содир бўлди. Самолёт Москвадан Мурманскга учиб чиқди, бироқ 28 дақиқадан сўнг экипаж шошилинч тарзда аэропортга қайтишга қарор қилди.

Самолёт кескин қўниш натижасида лайнер шасси стойкалари синиб кетиб, двигателлари ёниб кетади.  Кейинчалик ёнғин самолётнинг дум қисмига ўтади.

Фалокатда 41 киши ҳалок бўлди, 33 йўловчи ва 4 экипаж қутқарилди.

Жиноий иш қўзғатилди. Авиафалокат ҳалокатнинг асосий версиялари: пилот, диспечерлар ва самолётни техник кўрикдан ўтказган ишчиларнинг малакаси етишмаслиги;  ҳаво кемасининг носозлиги ҳамда ёмон об-ҳаво шароитлари.

Янгиликлар лентаси
0