ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбега келди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон "Ховар" ахборот агентлигига асосан хабар қилди.
Душанбе халқаро аэропортига Ўзбекистон, Қозоғистон президентлари, Афғонистон, Озарбайжон бош вазирлари самолётлари кўнди.
Таъкидланишича, юқори мартабали меҳмонларни республика бош вазири Кохир Расулзода, унинг ўринбосари Махмадтоир Зокирзода ва Душанбе мэри Рустам Эмомали кутиб олди.
15 июнда Душанбеда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити ўтказилади. Кенгашга 27 та давлат, хусусан Россия, Тожикистон, Ўзбекитсон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Туркия, Мирс киради.
Душанбеда бешинчи саммитнинг мавзуси “Хавфсиз ва янада гуллаб-яшнаётган минтақага ягона нигоҳ” бўлади.