Хиёнатда қўлга тушган мушукнинг ўтакаси ёрилди – видео

Oбуна бўлиш
Икки “ошиқ” бошқаларнинг кўзини шамғалат қилиб, шакаргуфторлик қилишга аҳд қилишади. Бир-бирларига бўлган чексиз муҳаббатларини баён айлаб, кўнгилхушлик қилишади. Уларнинг ширин суҳбати кутилмаганда ўзгача якун топди.

Ҳайвонлар ҳам инсонлар сингари хиёнатни кечиришмайди. Ўз ёрини бошқаси билан ушлаб олса, унинг таъзирини бериб қўйишига шак-шубҳа йўқ. Бизнинг қаҳрамонлар ҳам бундан мустасно эмас.  

Ошиқлар бошқаларнинг кўзинини шамғалат қилиб, шакаргуфторлик қилишга аҳд қилишади. Бир-бирларига бўлган чексиз муҳаббатларини баён айлаб, кўнгилхушлик қилишади. Уларнинг бу ширин суҳбатига рашкчи мушук нуқта қўйди.

Маълум бўлишича, улардан бири ўз ёрига хиёнат қилаётган бўлган. Ёрини хиёнат вақтида ушлаб олган рашкчи мушукнинг жазаваси қўзиб, ҳар иккисини таъзирини беришга шайланади. Чаққонроқ бўлган ошиқлардан бири унинг чангалидан қутилиб қолади. Иккинчиси нима бўлганига охиригача тушуниб етмай, жойида қотиб қолади. Бир оздан сўнг нима бўлганини англаб, ўтакаси ёрилиб кетади ва оёғини қўлига олиб қочади.

Ўйлаймизки, ҳаммаси яхшилик билан якун топган. Мана шундай ноқулай вазиятга тушмаслик учун ҳеч қачон хиёнат кўчасига қадам кўймаган маъқул деб ҳисоблаймиз.

Янгиликлар лентаси
0