ДХМ орқали ҳужжат топшириш мумкин бўлган ОТМлар рўйхати эълон қилинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишДевушка радуется своей фамилии в списках зачисленных абитуриентов
Девушка радуется своей фамилии в списках зачисленных абитуриентов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.

ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Ўзбекистонда бу йил бешта университетга давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топширилади.

Бу йилдан қатор олий таълим муассасаларга абитуриентнинг жойлашиши ва яшаш жойидан қатъий назар, онлайн тарза my.gov.uz портали орқали ёки Давлат хизматлари марказлари ёрдамида ҳужжат топшириш имконияти яратилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.

Бугунги кунда республиканинг ҳар бир туманида 201 та шундай марказлар мавжуд, олис ҳудудлар аҳолиси учун эса ДХМларнинг 50 дан ортиқ шохобчалари фаолият кўрсатмоқда.

Тошкентда Россия нуфузли университетининг филиали ташкил этилди

Қуйидаги рўйхатдаги ОТМларга ҳужжатни соддалаштирилган тартибда топишириш мумкин:

1. Тошкент давлат юридик университети;

2. Қорақалпоқ давлат университети;

3. Гулистон давлат университети;

4. Фарғона давлат университети;

5. Самарқанд давлат университети.

Таъкидланишича, ДХМлар орқали ҳужжат топшириш учун фақатгина 2та ҳужжат сўралади:
- фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).

Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.

Янгиликлар лентаси
0