ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. АҚШнинг Мертл-Бич шаҳрида истиқомат қилувчи Майк Холтон лигр билан сайр қилгани акс этган видеодан кейин жуда машҳур бўлди.
Бу ролик билан жаҳон ОАВлар қизиқиб қолди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Холстоннинг сўзларига кўра, бу “дунёда энг катта мушук”. Лигрнинг исми Аполлон. Лигр – эркак шер ва урғочи йўлбарс чатиштириш йўли билан олинган. Унинг оғирлиги 319 кило, югуриш тезлиги эса соатига 60 км.
YouTube бу видеоролик ярим миллион марта кўрилди. Обуначилар ўз изоҳларида бу ҳайвонни 42 минг йил аввал қирилиб кетган қилич тишли йўлбарс билан солиштиришди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Йиртқич одамлар орасида ўзини бунчалик тинч ва хотиржам тутиши барча фойдаланувчиларни ҳайратда қолдирди.