Меҳнат вазири Ўзбекистонда қайси соҳаларда кадрлар танқис эканини айтди

© Sputnik / Дильшода РахматоваГлава Министерства занятости и трудовых отношений Шерзод Кудбиев
Глава Министерства занятости и трудовых отношений Шерзод Кудбиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирга кўра, қарийб 150 мингга яқин ўртача ойлик тўланадиган вакансияларга мутахассис йўқ

ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишчиларга талаб юқорилигича қолмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Меҳнат ва бандлик вазирлиги раҳбари Шерзод Кудбиев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Узбекские женщины беседуют на улице - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон аёллари ишлаши мумкин бўлган касблар рўйхати қайта кўриб чиқилмоқда

"Иш берувчиларимизда "қаноат ҳосил қила олмаганлик синдроми" мавжуд. Бир томондан 1,5 миллионга яқин, аниқ қилиб айтганда, 1 миллион 391 минг ишсизларимиз бор, лекин шу билан бирга қарийб 150 мингга яқин ўртача ойлик тўланадиган вакансияларга мутахассис топа олмаяпмиз", - деди вазир.

Кудбиевнинг айтишича, бу ерда гап юқори малака талаб этиладиган мутахассислар ҳақида эмас, балки оддий касб эгалари ҳақида бормоқда: яъни бугун Ўзбекистонда ветеринар, тракторчи, механизатор, сварщик, сантехник, тикувчилар ҳамда IT-технологиялари соҳасидаги кадрларга эҳтиёж юқори.

Вазирга кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда WorldSkills International (касбий тайёргарлик стандартлари ва ишчилар касбий маҳоратини ошириш ҳамда ишчи касбларни оммалаштириш билан шуғулланадиган ташкилот) стандартлари бўйича ривожланиш механизмлари жорий этилади, айни вақтда миллий касбий маҳорат тизими киритилган.

Мамлакатдаги меҳнат органлари қўлида замонавий касбга ўқитиш механизми ҳозир ҳам мавжуд эмас, эндигина ушбу йўналишда ишлаб бошлаб юборилган, дейди Кудбиев.

"Агар таълим тизими меҳнат бозорига иш берувчиларни талаблари асосида мутахассисларни тайёрлаб бермас экан, у ҳолда меҳнат бозоридаги вазият танглигича қолаверади. Оқсоқ таълим тизими сифатсиз кадрларни тайёрлайверади, сифатсиз кадрлар эса - ишсизлик муаммоси демакдир", - дея таъкидлайди Меҳнат вазирлиги раҳбари.

Ўзбекистон иш бозорида бугун қайси касб эгаларига талаб юқорилигини Sputnik инфографикасида томоша қилинг >>>

Янгиликлар лентаси
0