Ўтган 2018 йилда Россия фуқаролигини олганлар сони маълум бўлди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишМигранты ждут открытия миграционного центра. Архивное фото
Мигранты ждут открытия миграционного центра. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йили 268,1 минг нафар хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерацияси фуқаролигини қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. 2018 йилда 268,1 минг нафар хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерацияси фуқаролигини қабул қилди. Бу 2017 йилга нисбатан 4,5 фоизга кўпроқдир. Бу ҳақда РИА Новости Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг йиллик ҳисоботи маълумотларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Паспорт РФ - Sputnik Ўзбекистон
Паспорт энг яхши совға: Ўзбекистонлик аёллар Россия фуқаролигини олишди

Билдирилишича,  2018 йилда Россия фуқаролигини қабул қилганларнинг катта қисмини (95,3%) МДҲ мамлакатлари фуқаролари ташкил этган.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2018 йилда Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москальковага фуқаролик масалалари бўйича 652 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти (92%) яқин хориж мамлакатлар, асосан, Украина (27,5%), Ўзбекистон (10,8%), Арманистон (8,6%), Қозоғистон (6,7%) ва Тожикистон (5,9%) фуқароларидан келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда айрим тоифадаги хорижликлар учун Россия фуқаролигини олиш соддалаштиртирилгани хабар қилинган эди. Хусусан, Қрим ва Севастополь ҳудудида туғилган, доимий яшаган ҳамда яриморолни 2014 йил 18 мартга қадар тарк этган шахслар бундай имкониятга эга. Бундан ташқари, РСФСРда таваллуд топган ва совет фуқаролигига эга бўлган Афғонистон, Ироқ ҳамда Сурия фуқаролари соддалаштирилган тартибда фуқароликни олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0