ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Полиция ходимлари Душанбеда ўз уйида фоҳишахона очган аёлни қўлга олишди, деб хабар қилди Тожикистон ИИВ матбуот хизмати.
Бохтарада истиқомат қилувчи 44 ёшли аёл Душанбе шаҳридаги уйини фуқароларга пул эвазига тақдим этган.
Тожикистон ИИВ маълумотига кўра, 2 май куни Душанбе Н.Махсум кўчасида жойлашган квартирани учта жуфтликка берган. Бу хизмат учун 60 доллар олган.
Тезкор тадбир давомида аёл қўлга олинди. Ушбу ҳолат юзасидан тергов иши давом этмоқда.