Қозоғистонда ҳозирча АЭС қуриш режалаштирилмаяпти – Токаев

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСтроящаяся атомная электростанция. Иллюстративное фото
Строящаяся атомная электростанция. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Токаев ўз нутқида атом электростанциясини қуриш бўйича референдум ўтказиш мумкинлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Қозоғистонда атом электростанциясини қуриш ҳозирча режалаштирилмаяпти, бу ҳақда янги сайланган президент Қосим-Жомарт Токаев Акорда ўтказилган матбуот анжуманда маълум қилди.

Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон сайланган президенти: Токаев ҳақида нималар маълум

“Ҳозирча атом электростанцияни қуриш режалаштирилмаяпти. Агар керак бўлса, биз албатта бу масалани халқ билан муҳокама қиламиз. Керак бўлса референдум ўтказамиз”, - деди Токаев.

Апрел бошида Россия президенти Владимир Путин Россия-Қозоғистон музокаралар якуни бўйича Россия Қозоғистонга атом электростанцияни қуриш таклиф қилганини маълум қилганди.

Ўша вақтда Қозоғистон энергетика вазир ўринбосари Магзум Мирзагалиев АЭС қуриш учун Олма-ота вилояти Улкен қишлоғида таҳминий майдон белгиланганлигини журналистларга айтганди.

Апрел ойи охирида Токаев Қозоғистонда АЭС қуриш ҳақида қарор аҳолининг кўпчилик фикрини олмасдан  амалга оширилмаслигини таъкидлаб ўтганди.

Қозоғистон ўзида атом энергетикасидан фойдаланиш тажрибасига эга. 1973 йилда Каспий денгизининг шарқий қирғоғида Шевченко (ҳозирги Актау) шаҳрида дунёда биринчи энергоблок ишга туширилганди. Бу энергоблок 1998 йилгача – лойиҳа муддатидан 5 йил кўп ишлади.   

Янгиликлар лентаси
0