Комилов Ўзбекистонда ўз миссиясини якунлаётган Буюк Британия элчисини қабул қилди

Oбуна бўлиш
Кристофер Аллан 2015 йилнинг кузида Буюк Британия элчиси этиб тайинланган эди.

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. 10 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатдаги миссиясини якунлаётган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Алланни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловнинг Instagram саҳифасида хабар қилинган.

Шавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев открыли год Казахстана в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Токаевни ишончли ғалаба билан табриклади

Суҳбат чоғида Ўзбекистон — Буюк Британия муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва жорий йилда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

10−11 июль кунлари Лондон шаҳрида ўтказиладиган ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференцияда Ўзбекистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув сўнгида вазир Кристофер Алланга унинг элчи сифатидаги саъй-ҳаракатлари ва сермаҳсул фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.

Элчи ўз навбатида Ўзбекистон ва ТИВ раҳбариятига ўзининг Буюк Британия дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги вазифаларини самарали бажаришида кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик изҳор этди.

Кристофер Аллан 2015 йилнинг кузида Буюк Британия элчиси этиб тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0