ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Қозоғистонда 8 июнь куни сукунат куни эълон қилинди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
Қозоғистон қонунчилигига кўра, ушбу кунда номзодлар сайловолди ташвиқот тадбирларини тўхтатиши лозим. Сукунат кунининг вазифаси - ҳар бир сайловчи танловининг мустақиллигини таъминлаш, ҳар қандай таъсир, руҳий босимдан ҳимоя қилиш.
Илгари сайлов комиссиялари хоналари ва овоз бериш хоналари ташқарисида илинган босма тарғибот материаллари аввалги жойларда сақланиши мумкин.
Қозоғистонда 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади. Давлат раҳбари лавозимига 7 киши даъвогарлик қилмоқда: “Нур Отан” партиясидан Касим-Жомарт Токаев, “Ақ жол” партиясидан Дания Еспаева; “Қозоғистон Коммунистик халқ партияси”дан Жамбил Ахметбеков, “Ауил” партиясидан Толеутай Раҳимбеков, “Йил тағдири” миллий-ватанпарвар ҳаракатидан Амиржон Косанов; ёзувчи ва жамоат арбоби Садибек Тугел; Ғарбий Қозоғистон вилояти касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаси раиси Амангелди Таспиховлар