Олимлар организм нима сабабдан қаришга қарши курашни тўхтатишини аниқлашди

Oбуна бўлиш
Олимлар турли ёшдаги одамларда қаришга қарши масъул бўлган ген тўқималари намуналарини ўрганиб чиқиб, ўз хулосаларни баён қилишди.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Майами университети олимлари (АҚШ) инсоннинг узоқ умр кўришига таъсир кўрсатадиган генетик дастурлар ўрта ёшдан узоқ ишламаслигини аниқлашди, дея ёзади EurekAlert!

Молодые люди танцуют на улице - Sputnik Ўзбекистон
Ёш бўлиш сири: олимлар қандай одамлар секин қаришини аниқладилар

Мутахассислар турли ёшдаги одамларда қаришга қарши масъул бўлган ген тўқималари намуналарини ўрганиб чиқиб, 50-60 ёшга келиб инсоннинг қаришга қарши тизимлари ўз фаолиятини тўхтатишларини аниқлашди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бу “сут эмизувчилар рампицин нишони” деб аталувчи оқсил муаммосига боғлиқдир. У ҳужайралар ўсиши ва бўлинишига, шунингдек, бошқа муҳим ҳужайра жараёнларига таъсир кўрсатади.  

Олимларнинг маълум қилишича, одамларда қариш дастурларини тартибга солиш бошқа жонзотларга қараганда юқорироқ.

Эволюция жараёнида инсон организми узоқ умр кўришни ўрганди. Энди одамлар табиат томонидан инъом этилгандан кўра кўпроқ умр кўришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0