Жаҳоннинг энг ёш шахматчиси курсантлар билан дона сурди

© Пресс-служба Министерства обороны РУГроссмейстер Нодирбек Абдусатторов сыграл с курсантами
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов сыграл с курсантами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери сифатида тан олинган Нодирбек Абдусатторов курсантлар учун маҳорат дарсини ўтди.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов курсантлар билан дона сурди.

Молодежная сборная Узбекистана по шахматам стала чемпионом - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси илк бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони бўлди

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг Sputnik мухбирига хабар қилишича, 13 ёшидаёқ жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери сифатида тан олинган Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси курсантлари учун маҳорат дарсини ўтган.

Аввалига шахматчи ва курсантлар ўртасида давра суҳбати ўтказилиб, курсантлар Нодирбекнинг фаолияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

“Шундан сўнг ёш гроссмейстер курсантлар билан дона сурди. Профессионал шахматчи ўз тажрибасини намоён этиб, йиғилганлар эътирофига сазовор бўлди”, - дейилади хабарда.

“Нодирбек шаҳмат бўйича жаҳон чемпиони. FIDE устаси. 2012 йил Словенияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ва 2014 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медаль билан тақдирланган. 2017 йил халқаро турнирда учинчи бор халқаро гроссмейстер талабини бажарди. Иқтидорли ёш спортчининг бу муваффақияти жаҳон шахмат олами тарихида иккинчи натижа, дея эътироф этилди”, — дейди Нодирбекнинг мураббийи, халқаро гроссмейстер Саидали Юлдашев.

Янгиликлар лентаси
0