ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Ҳарбий эксперт Юрий Кнутов таъкидлашича, модернизация қилинган Ту-22М3М бомбардимончи самолёти Америка ҳарбий денгиз кучлари учун “ёқимсиз сюрприз” бўлади.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлигининг аэродром ва ҳарбий базаларни такомиллаштириш дастурига мувофиқ яқин йилларда Ту-22М3М самолётини қўллаш жўғрофияси кенгаяди.
Ўтган йили Қримдаги Бельбек аэродромида янги ўчиш-қўниш чизиғини қуриш ишлари якунланди.
Кнутовнинг фикрига кўра, Ту-22М3М самолётини Қримда бўлиши жуда муҳим.
“Америка эсминцлари мунтазам равишда Қора денгизга киради. Агар вазият кескинлашса, ярим оролда бомбардимончи самолётларининг мавжуд бўлиши АҚШ ҳарбий денгиз кучлари учун ёқимсиз сюрприз бўлади”, - деб таъкидлади ҳарбий мутахассис.
Ўтган йили модернизация қилинган бомбардимончи ракета ташувчи Ту-22М3М Қозонда намойиш қилинди. Кейинчалик ерда ўрганиш ва парвоз синовлари учун топширилди.
Умумий авиа қурилиш корпорацияси президентининг сўзларига кўра, 2021 йилда Россия ҳарбий космик кучлари бу самолётни фойдаланиш учун олади.