Экспертнинг фикрига кўра, яқин келажакда ИОИИ географиясининг тез кенгайиши кутилмаслик лозим ва бу эса бир жиҳатдан яхши.
“Мен янги иштирокчиларни кутишда шошмаган бўлардим, зеро Европа иттифоқи бир вақтлар географиясини тез кенгайтириб, бу тузоққа тушган эди. Ҳар бир янги иштирокчини қабул қилиш - бу эришилган келишувлар ва низомларни мувофиқлаштириш ва қайта кўриб чиқиш демакдир. Ўйлайманки, Ўзбекистон ҳам, Тожикистон ҳам кузатувчилар доирасида самарали ҳамкорлик қилиб, ташкилотга босқичма-босқич интеграция бўлишлари мумкин”, - деди Наумов.
У, энг аввало, Ўзбекистон бир пайтлар қадимий Ипак йўлининг бир қисми бўлган географик афзалликлари билан кучли транзит салоҳиятига эга бўлган мамлакат сифатида ИОИИ мамлакатлари учун қизиқиш уйғотишига ишонади.
Евроосиё иқтисодий иттифоқ янада кенгайиши мумкин - Медведев
Республиканинг ИОИИга аъзо мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлигининг яна бир соҳаси - тариф – божхона тартиб-таомилларини, шу жумладан, Россия ва бошқа қишлоқ хўжалиги бозорларида талаб юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини уйғунлаштиришдир.
Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.