ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. 6 июнь куни Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгариши кузатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати “Ўзгидромет” хабарига асосланиб хабар қилмоқда.
Пойтахтда вақти-вақти билан чақмоқ чақади ва ёмғир ёғади. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Чақмоқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/сга ортади.
Ҳаво ҳарорати кундузи +28...+30 даража, кечқурун эса +15...+17 даража илиқ бўлиши кузатилмоқда.
“Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун бундай пайтда дарахтлар остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг. Кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳримизда сув тошиш ҳолатларини кузацангиз, 1050, 1055 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг”, - деб огоҳлантиради Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Сўнгги бир неча кун давомида ёққан ёмғир шаҳарда сув тошиши билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқарди.