ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
ТИВнинг мамлакатнинг Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб хабар қилишича, 3-июнь куни Санкт-Петербург шаҳри Петроград туманида Ўзбекистон фуқароси Алланазаров Ойбек Бекчановичнинг жасади топилган.
Хабарда унинг 01.04.1977-йилда туғилгани қайд этилган.
Айни пайтда тергов органлари томонидан мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбул шаҳрининг Гўзтепа маҳалласида гиламга ўралган аёл жасади топилгани, шунингдек, воқеа жойидан ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароларига тегишли ҳужжатлар бўлган қора аёллар сумкаси топилгани хабар қилинган эди.