ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Россия халқ артисти ва “На-на” гуруҳининг асосчиси Бари Алибасов янги васиятнома тузди, бу ҳақда унинг PR-директори Вадим Горжанкин маълум қилди.
Унинг сўзларига ўра, Алибасов шахсан нотариусни жонлантириш бўлимига чақиртирди.
Бундан аввал Алибасов васиятнома тузган эди. Таъкидланишича, Алибасов олдинги васиятномага ўзгартиришлар киритди.
Янги васиятномага кўра, Бари Алибасовнинг ўғлига қўшиқчига тегишли бўлган Москвадаги учта квартира қолади.
Алибасовнинг рафиқаси, Лидия Федосеевая-Шукшинага Москва вилоятида жойлашган нархи ярим миллион доллар бўлган ер участкаси берилади. Бундан ташқари, Алибасов унга икки миллион долларга тенг бўлган акция, вексел ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни мерос сифатида қолдиради.
"Москва" нашри ёзишича, Бари Алибасов шошилинч операцияга тайёрланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бари Алибасов кимёвий моддалар билан заҳарланиш оқибатида шифохонага тушди.
Алибасов ўғлининг сўзларига кўра, у қувур тозалаш учун мўлжалланган кимёвий суюқлик солинган стаканни шарбат деб ичиб юборган.