ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Тюп туманидаги Махайловка номли қишлоғида иккита бола ҳалок бўлди. Улар эски музлатгич ичида қулфланиб қолишди.
Иссиқ-кўл вилояти ички ишлар бошқармаси хабар қилишича, фожиа 3 июнь куни содир бўлди. Таъкидланишича, 4 ва 6 ёшли ака-укалар ҳовлида ўйнаб, тўсатдан йўқ бўлиб қолишди.
Уларни соат 11:55 да қидиришга тушишди. Болалар тахминан соат 17:00 да ҳовлида турган эски совет музлатгич ичида топилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, болалар ўйнаб, музлатгич ичига киришган ва унинг эшиги ёпилиб қолган. Болалар уни очолмаган.
Ушбу ҳолат жиноятлар ягона реестрида бахтсиз ҳодиса сифатида рўйхатга олинди.