ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. АҚШ Федерал тергов бюроси илк бор қор одамига тегишли бўлиши мумкин бўлган намуналарини ўрганиш бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди. РИА Новости CNBC асосан хабар қилди.
1976 йилда Питер Берн йети мавжуд бўлиши масалалари билан шуғулланган. У ФТБга 15 та соч ва тўқималарни тадқиқот ўтказиш учун юборди. Соч ва тўқималарнинг келиб чиқиши номаълум бўлган. Идора истисно тариқасида ва “илмий тарқиқот” учун рухсат берди. Бироқ натижалар Берн талабларига жавоб бермади.
“Тадқиқот натижасида бу сочлар буғулар оиласига мансуб эканлиги ҳақида хулоса берилди”, - дейилган ФҚБнинг илмий ва техник хизмат кўрсатиш бўлими директор ёрдамчиси Жей Кокрэн хатида.
Ҳозирги вақтда, бир нечта ўн йиллардан сўнг, 93 ёшли Берн телеканалга қор одам борлигига ишонишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, охирги 50 йил ичида у Химолайда йетининг икки ёки уч жанжир изларини аниқлаган. Уларга кўра, қор одамнинг оёғида бешта бармоқ бор.
Шу билан бирга, мутахассис бу излар садхуга (улар дунёдан ва моддий завқ олишдан воз келган ҳинд авлиёлар) тегишли бўлиши мумкинлигини тан олди.
CNBC маълумотга қараганда, бу ФТБ илк бор соч намуналари қор одамга тегишлигини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди.
Шу йил апрел ойида Ҳиндистон армияси Химолай тоғларида йети - қорли одамнинг излари топилгани ҳақида хабар қилганди.
Алпинистлар Макалу лагери олдида 32x15 дюймли оёқ изларини топишди.