Қирғизистон собиқ бош прокурори ҳибсга олинди

© Sputnik / Павел ЛисицынЖенщина в наручниках
Женщина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон собиқ бош прокурори Аида Салянова ҳибсга олинди

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Қирғизистон собиқ бош прокурори Аида Салянова ҳибсга олинди.

Sputnik Қирғизистоннинг ёзишича, Бишкек шаҳар Первомайский туман суди томонидан собиқ бош прокурор Аида Саляновага нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Суд ўз қарорини Салянова озодликда бўлиб, терговга босим ўтказиш мумкин дея тушунтирган.

Қайд этилишича, суд қарори билан собиқ бош прокурор 26 июнгача тергов ҳибсхонасида сақланади.

Жорий йилнинг 3 июнь куни Аида Салянова ИИВга криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиш иши бўйича сўроққа чақирилган. Тунда уни қўлга олиб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштиришган. Бунга собиқ махсус прокурор Майрамбек Акматалиевнинг кўрсатмалари сабаб бўлган.

Государственный флаг Киргизской Республики - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон собиқ президентлари дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Батукаевни озод қилиш иши

Азиз Батукаев 2006 йилнинг август ойида Аламудин туман суди ҳукми билан 16 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унинг  молу мулки мусодара қилинган. Батукаев 2006 йилда Бишкек шаҳри яқинида колонияда оммавий тартибсизлик уюштирганликда ва ҳужум пайтида Қирғизистон парламенти депутати Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бошқармаси раҳбари Икматулла Полотов ва парламентнинг икки нафар ходимини ўлдиришда айбланган.

Азиз Батукаев 2013 йил 9 апрелда “оғир касаллик” туфайли шартли равишда озод қилинган. У бундан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудини тарк этган.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Батукаев ҳозирда Чеченистонда ноқонуний қурол сақлагани учун жазо муддатини ўтамоқда.

Криминал авторитетга нисбатан жиноий ишни қайта қўзғатилганини 17 апрель куни Қирғизистон бош прокурори Откурбек Жамшитов маълум қилди.

Шу иш юзасидан бир неча шифокорлар, собиқ бош вазир Шамиль Атаханов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги собиқ вазири Динара Сагинбаева ва жазони ижро этиш хизмати раисининг собиқ маслаҳатчиси Калибек Качкиналиев қўлга олинган. Бундан ташқари, Норин шаҳар судьяси ҳам мазкур жиноий иш фигурантига айланган.

Янгиликлар лентаси
0