ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Россия ҳаво космик учлари янги раетага қарши тизимини синовдан ўтказди.
Синов Қозоғистоннинг “Сари-Шаган” полигонида амалга оширилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Россия Ҳаво-космик кучлари ракетага қарши мудофаа бирлашмаси командири ўринбосари, полковник Владимир Сергиенконинг сўзларига кўра, синов вақтида қурилманинг барча тавсифлари ўз тасдиғини топган.
Видеони “Звезда” телеканали эълон қилди. Унда ракетани очилиши ва стартга тайёргарлик кўриш жараёни акс этган.
Ракетага қарши мудофаа тизими Россия Ҳаво-космик кучлари томонидан бошқарилади. Бу тизим ҳаво-космик ҳужумдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.