Ўзбекистонда яна ер қимирлади

© SAM YEH / AFPЗемлетрясение
Землетрясение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкент вақти билан 09:47да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Ўзбекистонда яна ер қимирлади.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, 2019 йил 4 июнь куни Тошкент вақти билан 09:47да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди. 

Координаталар 40,87 градус шимолий кенглик, 71,12 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик ҳ=19 км. Тошкентгача масофа 166 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган: 49 км; 3 балл
Андижон: 103 км; 2 балл
Фарғона: 78 км; 2 балл.

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган. Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 29 май куни Тошкент вақти билан 23:40 да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0