Талабанинг йўналишини ўзгартиришга ваъда қилган шахс пора билан қўлга тушди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаронинг Фарғона политехника институти “Қурилиш” йўналиши бўйича таҳсил олаётган келинининг ўқишини “Иқтисодиёт” йўналишига кўчириб бериш эвазига катта миқдорда пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Фарғонада институт талабасини бир йўналишдан бошқасига ўтказиб қўйиш учун 3000 доллар сўраган ўқув услубий бошқарма бошлиғи қўлга олинди.

Работа вневедомственной охраны ГУ МВД России - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда эгаси вафот этган уйни 22 500 долларга пуллаган фирибгарлар қўлга тушди

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона политехника институти ўқув услубий бошқарма бошлиғи М.А. фуқаро Н.К.нинг мазкур институтнинг 1-курсида “Қурилиш” йўналиши бўйича таҳсил олаётган келинининг ўқишини вазирликда ишловчи танишлари орқали “Иқтисодиёт” йўналишига кўчириб бериш эвазига 3 минг доллар талаб қилган.

Қайд этилишича,  шундан, 1,5 минг  долларни олаётган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон  Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0