Рустам Холматов Тошкент вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди

© darakchi.uzХокимият Ташкентской области
Хокимият Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғуломжон Ибрагимов саломатлиги туфайли Тошкент ҳокими лавозимидан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 4 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармонига асосан Ғуломжон Ибрагимов саломатлиги туфайли Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, президент матбуот хизмати хабарига асосан.

Шунингдек, президентнинг яна бир фармонига асосан, Рустам Холматов Тошкент вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди.

"Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Рустам Қурбонназарович Холматов зиммасига Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилсин", - дейилган фармон матнида.  

Бундан олдин Рустам Холматов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган эди.

Тошкент вилояти ҳокимияти матбуот хизматига кўра, айни дамда Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия ишида Бош вазир А.Арипов, Президент Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов иштирок этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0