Россия бош муфтийси мусулмонларни Рўза - ҳайит билан табриклади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишГлава Совета муфтиев России Равиль Гайнутдин
Глава Совета муфтиев России Равиль Гайнутдин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия бош муфтийси бугун дунёдаги 2 миллиард мусулмонларнинг барчаси Оллоҳдан тинчлик ва ҳеч ким инсон қонини тўкмаслигини сўраб дуо қилишига умид билдирди.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Россия мусулмонлари Рўза-ҳайит куни ўз ватанлари тинчлиги ва яқин шарқдаги можаролар тезроқ тугашини сўраб дуо қилишади, деди Россия Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равил Ғайнутдин, РИА Новости хабарига асосан.

Бугун Россия мусулмонлари Рўза-ҳайит байрамини кутиб олмоқда. Ушбу муносабат билан Россия бош муфтийси ўз байрам табригини эълон қилди.

“Ушбу марҳаматли кунда, биз Россия мусулмонлари Оллоҳ Таоллоҳга мурожаат қилиб, биздан ўз марҳаматини аямасликни, бизга тинчлик, эзгулик а мурувват йўллашини сўраймиз. Шу билан бирга биз Афғонистон, Сурия, Ироқ ва Фаластинни эсга оламиз. Афсуски у ерда ҳалигача тинчлик ва адолат ўрнатилмаган”, - деди Равил Ғайнутдин.    

Бош муфтий бугун дунёдаги 2 миллиард мусулмонларнинг барчаси Оллоҳдан тинчлик, терактлар бўлмаслигини ва ҳеч ким инсон қонини тўкмаслигини сўраб дуо қилишига умид билдирди.

“Бугун мен ҳам тинчлик учун, суюкли ватанимиз Россия бахти ва саодати учун  дуо қиламан”, - деди Равил Ғайнутдин.

Бугун Эрта тонгдан москва шаҳридаги барча масжидлар олдиган мусулмонлар оқиб кела бошлади. Москва ва Москва вилоятида намоз ўқиладиган майдонлар сони 47 тадан ортиқ. Ушбу майдонларда 110 мингдан ортиқ кишилар жамланиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0