ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Россиянинг Пенза вилоятида ўзбекистонликлар кетаётган микроавтобус ЙТҲга учради.
РИА Новостининг хабар қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 4 июнь куни “Урал” М-5 йўлининг 754-километрида содир бўлган. “Газель” юк машинаси қарама-қарши тарафга чиқиб кетган ва Hyundai микроавтобусига бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида “Газель” ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, унинг бир йўловчиси, шунингдек, Hyundai ҳайдовчиси ва унинг саккиз нафар йўловчилари жабрланган.
Жабрланганлар Кузнецк туманлараро шифохонасига олиб боришган. Уларнинг аҳволи ҳақидаги аниқроқ маълумот шифокорлар томонидан тақдим этилади.
Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.