Жазирамада энг яхши чанқоқни қондирадиган ичимлик маълум қилинди

CC0 / pixabay / Прохладительные напитки
Прохладительные напитки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспертнинг сўзларига кўра, жазирама иссиқликда мевали ва нордон шарбатларни истеъмол қилиш керак.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Жазирама ҳавода энг яхши ичимлик бу икки марта сув билан аралаштирилган олма шарбати ҳисобланади. Бу ҳақда РИА Новости Россия ичимликларни ишлаб чиқарувчилар иттифоқи лойиҳаси раҳбари Людмила Хомичга асосан хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Сурхондарё вилоятида тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражасини танқид қилди

Унинг сўзларига кўра, олма шарбати чанқоқни қондириб, организмда туз балансини тиклайди.

Эксперт канадалик олимлар тадқиқотлар натижаларига асосланди.

Экспертнинг сўзларига кўра, жазирама иссиқликда мевали ва нордон шарбатларни истеъмол қилиш керак. Уларни сув билан аралаштириш зарур.

Шунингдек, мутахассис сабзавотли шарбатлар истеъмол қилишни маслаҳат берди. Чунки уларда мевали шарбатларга қараганда шакар миқдори камроқ бўлади.

Шу билан бирга, мутахассислар кунига уч стакандан кўп бўлмаган миқдорда шарбат ичишни тасвия қилади.

Янгиликлар лентаси
0