Сурия ва Ироқда қамалган қирғизистонликларни қайтариш ишлари амалга оширилмоқда

© Рамиль СитдиковЗаключенный за решеткой
Заключенный за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон ҳукумати ўз фуқароларини ватанга қайтариш ишларини мувофиқлаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Сурия ва Ироқда қамалган қирғизистонликларни қайтариш бўйича иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Скорая медицинаская помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Бишкек марказида портлаш юз берди: 4 киши жароҳатланди

Бу масалани ҳал қилиш бўйича Қирғизистон ТИВда бош вазир ўринибосари Жениш Разаков бошчилигида идоралараро гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

“Бугунги кунда Қирғизистон ваколатли органлари Ироқ ҳукумати билан биргаликда фуқаролар шахсини аниқлаш чора-тадбирларини якунлади, уларни Қирғизистонга қайтариш борасида иш олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, бундай ишлар Сурия қамоқхоналарида сақланаётган қирғиз маҳбуслар бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

“Бу ерда фуқаролар шахсини аниқлаш чора-тадбирларини амалга ошириш зарур. Ушбу йўналишда ишлар Суриядаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда”, - дейилган ТИВ хабарида.

Барча ишлар ҳукумат томонидан мувофиқлаштирилиб борилмоқда. Қамалган қирғизистонликлар аниқ сони ҳақида маълумот берилмади.

Янгиликлар лентаси
0