Ўзбекистон мактабларида янги тизим жорий этилади

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишИнтерактивная школа
Интерактивная школа  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарор лойиҳасида айтилишича, 2021 йил 1 сентябридан бошлаб “Электрон давомат” тизимини Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида босқичма-босқич жорий этилишини таъминласин.

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik.  “Умумтаълим мактабларида ўқувчилар давоматини назорат қилишнинг ягона электрон дастурий тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Драка - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги 17-мактаб ўқувчиларининг ота-оналари жаримага тортилди

Қарор лойиҳасида Халқ таълими вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг умумтаълим мактабларида ўқувчилар давоматини назорат қилишнинг ягона электрон дастурий тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш назарда тутилган.

Қарор лойиҳасига Умумтаълим мактабларида ўқувчилар давоматини назорат қилишни таъминловчи “Электрон давомат” тизимини  жорий этиш тартиби тўғрисида низом илова қилинган.

“Электрон давомат” тизимининг асосий вазифалари:

- умумтаълим мактаблари ўқувчилари дарсга ўз вақтида қатнашишини биометрик идентификация тизимлари ва бошқа усуллар ёрдамида мониторинг қилиб бориш;

- ўқувчиларнинг таълим олишига кўмаклашиш ва таълим олиш жараёнига ўз вақтида иштирок этишини масофавий тарзда назорат қилиб бориш;

- умумтаълим мактабларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни ривожлантириш, улар орқали умумтаълим мактабларида таълим жараёнларида шаффофликни таъминлаш ва коррупцияни олдини олиш;

Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара) - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода араб тилига ихтисослаштирилган мактаб очилиши мумкин

- вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси ва таълим олишлари учун жавобгарлиги бўйича қонунларда белгиланган нормаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга амалий асос яратиш;

- ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ихтиёрий равишда фарзандларининг умумтаълим мактабларидаги давомати ҳақидаги маълумотларни кузатиб бориш имкониятини яратиш.

“Халқ таълими вазирлиги:

2020 йил 1 сентябрга қадар “Электрон давомат” тизимини ишлаб чиқиб, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларига давлат-хусусий шериклиги асосида синов тариқасида жорий этсин;

2021 йил 1 сентябридан бошлаб “Электрон давомат” тизимини республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида босқичма-босқич жорий этилишини таъминласин”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Янгиликлар лентаси
0