Лондондаги масжидда болға билан қуролланган киши қўлга олинди

© REUTERS / Kevin CoombsПолиция в Лондоне
Полиция  в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, 38 ёшли эркак кишиларга ҳужум қилмоқчи бўлган. Полиция етиб келгунига қадар у масжиддаги кишилар томонидан қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Британия полицияси Лондонда жойлашган масжидлардан бирида болға билан қуролланган кишини қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Узбекская черешня впервые оказалась на прилавках Лондона - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек гилоси биринчи марта Лондон дўконларида сотилмоқда

“Полиция душанда куни соат 4-33 да масжидга, Саутхолледа боғла билан қуролланган шахс борлиги ҳақида хабар билан чақиртирилди...”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, 38 ёшли эркак кишиларга ҳужум қилмоқчи бўлган. Полиция етиб келгунига қадар у масжиддаги кишилар томонидан қўлга олинди.  

“Кишиларга оғир жароҳат етказишга ҳаракат қилишда гумонланган киши қўлга олинди ва Лондон ғарбий қисмида жойлашган полиция участкасига олиб келинди”, - дейилган полиция хабарида.

Полиция бу ҳодисани терроризмга боғлашмаяпти. Ҳуқуқ тартибот орган ходимлари сўзларига кўра, бир кун аввал эркак ва масжидга келган кишилар ўртасида келишмовчилик бўлган.

Янгиликлар лентаси
0