Трамп ҳар томонлама Лондон ҳокими лавозимида ёмон ишлаётган Содиқ Хон, шубҳасиз, Буюк Британиянинг энг муҳим иттифоқчиси бўлган АҚШ президенти ташрифига нисбатан аҳмоқона ёмон ниятларини намоён қилгани иддао қилган
Бундан ташқари, Трамп Лондон ҳокими унга Нью-Йорк шаҳрининг “ёмон ишлайдиган” ҳокими Билла де Блазиони эслатишини таъкидлаган.
Содиқ Хон 2018 йил январида ҳам Британия бош вазири Тереза Мэй Трампни мамлакатга таклиф қилиб, хатога йўл қўйганини маълум қилган эди.
АҚШ президенти Дональд Трамп биринчи хоним Мелания билан биргаликда душанба куни Буюк Британияга ташриф буюрди. Давлат ташрифи 3 июндан 5 июнга қадар давом этади.
АҚШ президентининг Буюк Британияга давлат ташрифи чоғида Трамп ва Британия ҳукумати аъзолари иштирокида бир қатор қўшма тадбирлар, шунингдек, Букингем саройида қиролича Елизавета II билан учрашув бўлиши кутилмоқда.