Андижон вилоятида хотин-қизларни иш билан таъминлашга доир қарор лойиҳаси тайёрланди

© Foto, Элмурод ЭрматовАндижан. Парк культуры имени А.Навои
Андижан. Парк культуры имени А.Навои - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вилоятда кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи 1 минг 789 нафар хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган аёллар бандлигини таъминлаш вазифалар белгиланган.

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. “Андижон вилоятида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Тошкент вилоятида янги иш ўринлари яратиш бўйича вазифаларни белгилаб берди

Қарор лойиҳасига 2019 йилда Андижон вилоятида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича йўналишлар кесимидаги тақсимоти, хотин-қизлар учун давлат дастури асосида яратиладиган қўшимча иш ўринларининг йўналишлари бўйича тақсимоти, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида ўз тадбиркорлигини ташкил этадиган истагидаги хотин-қизларнинг туман (шаҳар) кесимидаги асосий параметрлари илова қилинган.

Шунингдек, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан Андижон вилоятида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва оилаларга ажратиладиган реабилитация техник воситалари тақсимоти ишлаб чиқилган.

Лойиҳада Андижон вилояти ҳокимлиги янгидан ташкил этиладиган ҳунармандчилик ва ипакчилик кластери корхоналарида кластер тизимини тўлиқ ўз ичига олган жараённи ташкил этиш, янги тутзорлар ва замонавий пилла етиштириш иншоотларини қуриш учун пахтадан қисқартирилган ерлардан 100 гектардан кам бўлмаган ер майдонлари ажратиш белгиланган.

Шавкат Мирзиёев в ходе совещания с активом Ташкентской области  - Sputnik Ўзбекистон
Оҳангарондаги маиший чиқиндилар полигони тўлиб қолди

Чора-тадбирлар дастури лойиҳасида 12 та банд ёзилган. Масалан, вилоятда жами 16 минг 413 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йил якунига қадар барча туман ва шаҳардаги ишсиз хотин-қизларни манзилли рўйхат асосида мавжуд бўш иш ўринларига ва янги ташкил этиладиган иш ўринларига ҳамда квоталанган иш ўринларига жойлаштирилади.

Бандлиги таъминланган хотин-қизларнинг иш ўринларида қўнимлилигини ҳамда уларга яратилган меҳнат шароитини ўрганиш ва натижаларини вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишларига киритиб борилади. Бунга масъуллар - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Андижон вилояти ҳокимлиги.

Қарор лойиҳаси 16 июнгача муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0