Ўзбекистонда 2022 йилда Осиё Кубоги ўтказилиши мумкин

© AFCАрбитры женщины АФУ
Арбитры женщины АФУ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2022 йилда аёллар футболи бўйича Осиё Кубоги ўтказилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилда аёллар терма жамоалари ўртасида Осиё Кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш учун ариза топширди, деб хабар қилмоқда ЎФА.

“Кеча Осиё футбол конфедерацияси мазкур аризани расман рўйхатга олди.Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон ва Хитой Тайпейи мамлакатлари ҳам мусобақага мезбонлик қилиш учун ариза топширишган”, - дейилган хабарда.

Чемпионат қаерда бўлиб ўтиши ҳақида якуний қарор ОФК томонидан келаси йил қабул қилинади. Унгача махсус комиссия аъзолари ҳар уччала мамлакатга сафар уюштириб, мусобақани ўтказиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар билан танишиб чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубогида жами 8та аёллар терма жамоалари бор. Улар 2 гуруҳга бўлинган ҳалда мусобақаларда иштирок этади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритса, 3-ўринни олган иккита жамоа ўзаро куч синашиб, ғолибни аниқлашади. Шу тариқа 5та жамоа аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашиш имконига эга бўлишади.

Янгиликлар лентаси
0