ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. Санкт-Петербургда жойлашган "Дети Петербурга" жамоатчилик ташкилоти Centralasiengrupperna ва Svenska Institutet билан биргаликда мигрантлар болаларини қандай қилиб мактабга жойлаштириш мумкинлиги ҳақида кичик қўлланма чоп этди.
Қўлланма асосан комикс расмлардан ташкил топган бўлиб, унинг бош қаҳрамони Гўзал исмли ўзбекистонлик қиз. У архитектор бўлишни орзу қилади, лекин бунинг учун аввал мактабда ўқиш керак. Қўлланмага ота-оналар учун ўзбек, рус, қирғиз ва тожик тилларида ёзилган керакли маълумотлар ҳам илова қилинган.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу комксни яратишга мигрантлар болаларнинг мактабга бориши ва у ерда ўқиши осон эмаслиги, бунда нафақат ҳужжатлар ёки жой йўқлиги балким тил билмаслик ҳам катта муаммо эканлиги кўрсатилган.
Айни дамда ушбу брошюралар шаҳарда ишлаётган мигрантлар орасида тарқатилмоқда.