Мирзиёев Европа кенгаши президентини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с главой Европейского Совета
Шавкат Мирзиёев встретился с главой Европейского Совета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясига мувофиқ минтақада ўзаро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга амалий ташриф билан келган Европа кенгаши президенти Дональд Тускни қабул қилди.

Александр Гусев - Sputnik Ўзбекистон
Келгуси йилларда Ўзбекистон учун кураш бошланади - Гусев

Учрашувда асосий эътибор иқтисодиёт, савдо, инновация ва инвестициялар, транспорт, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига қаратилди.

Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар Европа бизнесининг етакчи вакиллари мамлакатда янада кенг фаолият юритишлари, энг янги технологиялар, илғор тажриба ва юксак стандартларни фаол жалб қилиш учун имкониятлар очаётгани алоҳида таъкидланди.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясига мувофиқ минтақада ўзаро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Европа кенгаши президенти Ўзбекистоннинг Орол денгизи ҳавзасидаги экологик ҳалокатнинг салбий оқибатларини бартараф этиш борасидаги амалий саъй-ҳаракатларига юксак баҳо берди, Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик асосидаги траст фонди доирасида фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Тикланаётган саҳро: Орол денгизи ҳудуди ўзгармоқда >>>

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик бошқа долзарб масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида бутун минтақа барқарорлиги ва изчил тараққиётини таъминлаш йўлида кенг кўламли шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида томонларнинг интилиши қатъий экани таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0