ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози ўқиладиган вақтлар "Ўзбекистон мусулмонлари идораси" томонидан маълум қилинди.
Унга кўра, 5 июнь кунги Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:10 да, бошқа жойларда намоз вақтидаги тафовутлар инобатга олиб ўқилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.
Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар 2 кун - 5 ва 6 июнь кунлари дам олишади.